ЮҚОРИ ДАРАЖАЛИ РЕФРАКЦИОН АНОМАЛИЯЛИ БЕМОРЛАРНИ ФАКИК КӮЗ ИЧИ ЛИНЗАЛАРИ ЁРДАМИДА КОРРЕКЦИЯЛАШДАН КЕЙИНГИ ЭНДОТЕЛИАЛ ХУЖАЙРАЛАРНИНГ ӮЗГАРИШИНИ БАҲОЛАШ

ЮҚОРИ ДАРАЖАЛИ РЕФРАКЦИОН АНОМАЛИЯЛИ БЕМОРЛАРНИ ФАКИК КӮЗ ИЧИ ЛИНЗАЛАРИ ЁРДАМИДА КОРРЕКЦИЯЛАШДАН КЕЙИНГИ ЭНДОТЕЛИАЛ ХУЖАЙРАЛАРНИНГ ӮЗГАРИШИНИ БАҲОЛАШ

Авторы

  • Н.Н. Зайнутдинов Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр микрохирургии глаза
  • А.Ф. Юсупов Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази
  • М.Х. Каримова Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази
  • С.О. Тошпулатов Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази

DOI:

https://doi.org/10.57231/j.ao.2024.10.4.020

Ключевые слова:

Миопия, астигматизм, факик кӯз ичи линзаси, имплантация, эндотелиал хужайра.

Аннотация

Долзарблиги. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кӯра дунёда рефракцион аномалиялари мавжуд бўлган беморларнинг улуши 23 - 40% ни ташкил этмокда. Рефракцион аномалияларнинг тобора ривожланиши кӯрув аъзосининг жиддий қайтмас ӯзгаришларига ва хатто кӯриш фаолиятининг сезиларли даражада йӯқолишига олиб келиши мумкин. Тадқиқот мақсади. Юкори даражали миопияли беморларда факик кӯз ичи линзаси (ФКИЛ) имплантациясидан кейинги илк клиник кузатув мобайнида эндотелиал хужайраларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ӯзгаришини баҳолаш.  Тадқиқот материал ва усуллари. 2024 йилнинг январ ойидан май ойигача Республика ихтисослаштирилган кӯз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида юқори даражали миопия ва мураккаб миопик астигматизм ташхисли жами 12 нафар беморнинг (22 та кӯз) факик кӯз ичи линзаси имплантация қилинганидан сӯнг клиник натижалари таҳлил қилинди. Кузатув остида булган беморларнинг ёши 20 дан 32 ёшгача, ўртача ёши эса 24,1±3,4 йилни ташкил этди. Натижалар. Эндотелий хужайраларининг зичлиги амалиётдан аввал 2978±85 хужайра/мм2 ва амалиётдан кейинги 1 – хафтада 2945±63 хужайра/мм2 ва 1 – ойда 2936±54 хужайра/мм2 ташкил қилди. Хулоса. Мураккаб рефракцион аномалияларни ФКИЛ ёрдамида коррекциялашдан сӯнг эндотелий хужайраларнинг миқдорий ва сифатий ҳолати амалий аҳамиятга эгадир.

Биографии авторов

Н.Н. Зайнутдинов , Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр микрохирургии глаза

PhD, Таянч докторант

А.Ф. Юсупов , Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази

Тиббиёт фанлари доктори, профессор

М.Х. Каримова , Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази

Тиббиёт фанлари доктори, профессор

С.О. Тошпулатов , Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази

PhD, офталмолог

Библиографические ссылки

Alfonso et al. Five-year follow-up of correction of myopia: posterior chamber phakic intraocular lens with a central port design. Journal of Refractive Surgery. 2019; 35: 169-176.

Dolgin E. The myopia boom. Nature 2015; 519: 276-8.

Kamilov Kh, Kasimova M, Zaynutdinov N. The role of clinical assessment of modern aspects of the correction of high refractive errors with using phakic intraocular lenses. (Literature review). Bulletin of the Association of Physicians of Uzbekistan. Scientific – practical medical journal. 2018; 4 (93): 127-132.

Kamilov Kh, Kasimova M, Zaynutdinov N. New approaches of implantation of posterior chamber phakic IOL`s to patients with high refractive errors. (Literature review). Point of View, East – West. Scientific practical journal. 2019;4: 40-46. DOI:https://doi.org/10.25276/2410-1257-2019-4-40-46.

M. Packer et al. The implantable collamer lens with a central port: review of the literature. Clin Ophthalmology. 2018; 12: 2427-2438.

Robert Montes-Mico et al. Posterior-chamber phakic implantable collamer lenses with a central port: a review, Acta Ophthalmica. 2020. DOI: 10.1111/aos.14599.

Sachdev et al. Comparative analysis of clinical outcomes between two types of posterior chamber phakic intraocular lenses for correction of myopia and myopic astigmatism. Indian J Ophthalmol 2019; 67: 1061-1065.

Shimizu K, Kamiya K, Igarashi A, et al. Early clinical outcomes of implantation of posterior chamber phakic intraocular lens with a central hole (Hole ICL) for moderate to high myopia. British Journal of Ophthalmology 2012; 96:409-12.

Загрузки

Опубликован

2024-10-09
Loading...